Янгиликлар 1634
Партия патронажи: Ёш санъаткор сафимизга қўшилди
12.03.2021 16:03:23
Жалақудуқлик Тожимуҳаммад Хабибуллаев умидли ёшлардан. Санъат оламига дадил қадамлар билан кириб келмоқда. Унинг ширали овози мухлислар эътиборини тортяпти.
Ёш санъаткор тумандаги “Капа” маҳалласида яшайди. Унинг мурожаати асосида хонадонига кириб келган Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаолларига партия сафига қўшилиш истагини билдирди. Сиёсий партиялар, “Адолат”нинг ўз олдига қўйган мақсад ва ғоялари хақида тушунча берилганда унинг қарори янада кучайди.
Шу куни Т.Хабибуллаевга партияга аъзолик билети топширилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг