Янгиликлар 1081
Партия патронажининг Янги йил арафасидаги юриши
«Адолат» СДП Қўрғонтепа туман кенгаши томонидан сафимизни янги аъзолар билан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни шу мақсадда Янги йил байрами арафасида «Партия патронажи» лойиҳаси доирасида тумандаги корхона ва ташкилотларга кириб борилди.
Жумладан, «Халқ банки»нинг Қўрғонтепа филиалида бўлган партия фаоллари «Адолат» СДПнинг сайловолди дастури, мақсад ва ғоялари ҳақида банк ходимларига тушунча бердилар. Ҳар бир фуқаро сиёсий жараёнларда маълум бир партия вакили сифатида иштирок этишлиги кўрсатиб ўтилди.
Иштирокчиларда партиямизга қизиқиш уйғонди. Шу куннинг ўзида 6 нафар банк ходимлари сафимизга қўшилди.
Маъмурахон Равшанова, банк бошқарувчисининг хотин- қизлар масалалари бўйича ўринбосари:
-«Адолат» партияси томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан олиб борилаётган ишларни кузатиб бораман. Яна таълим ва тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашлари менга маъқул. Шу сабаб бугун «адолатчилар» сафига қўшилиб, бу ишларда қатнашишга қарор қилдим.
Фотима Сиддиқова,
“Адолат” СДП Қўрғонтепа туман кенгаши раиси.
Фикрингизни қолдиринг