Янгиликлар 1264
Партия раҳбари билан учрашувдан сўнг кўп йиллик муаммо ҳал бўлди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдухалимов Хоразм вилоятидаги хизмат сафари давомида “Байналмилалчи” маҳалласи 4-даха, 33-уй, 43-хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз Дилбар опа Жуманиёзова билан суҳбатлашганида, опа бир қатор муаммоларини ҳал этилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Дилбар Жуманиёзова, 2- гуруҳ ногирони, мурожаатчи:
– 1993 йилдан буён 2-гуруҳ ногирониман. Олаётган нафақамни баъзида дори-дармонларимга ҳам етказа олмайман. Уйимни ўта таъмирталаб ҳолатга келиб қолганини ўйласам, соғлигим баттар оғирлашиб қоларди. Бир неча йилдан буён тегишли ташкилотларга қилган мурожатим бесамар кетди. Ушбу муаммолардан қийналиб турган пайтимда, “Адолат” партияси раҳбари Баҳром ака Абдуҳалимов менга ёрдам қўлини чўзди. Қисқа кунда шаҳар ҳокимлиги томонидан уйимда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳаёт завқини ҳис қила бошладим. Чиройли, саранжом-саришта уйда яшашга нима етсин. Партия раҳбарига эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдираман.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилояти Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг