Партия раҳбари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

26.08.2021 18:08:29

Мукофотланган меҳнат, рағбат топган фидойилик келгуси амалий ишлар ва янги юутуқларга етакловчи йўлчи юлдуз кабидир. Меҳнатининг меваси, ишининг натижасини кўрган киши ғайрат-шижоат ила ишлашга қодир.

Энг улуғ, энг азиз байрам арафасида мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди.

Тақдирланганлар орасида “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимовнинг ҳам борлиги жамоамиз томонидан кўтаринки руҳда қарши олинди. Бинобарин, Баҳром Абдуҳалимов ҳақиқатдан ҳам бундай юксак рағбатга лойиқ бўлиб, ўз соҳасининг билимдони, шарқшунос олим, замонавий раҳбар сифатида фидокорона меҳнатларини намоён этиб келмоқда.

Партия раисига кўрсатилган эҳтиром бутун илм-фан оламига эътибор ҳамда кўп минг сонли “адолатчилар”га билдирилган ишонч рамзидир. Устозни навбатдаги ютуқ билан қутлаб, истиқболдаги устувор мақсадларига эришишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

 

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+