Партия раҳбарининг Хоразмдаги  очиқ ва дилдан мулоқоти мақсадлар сари  етаклади

01.04.2021 15:04:31

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон  “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида ташкил этилган  профессор ўқитувчилар, ёш олимлар ва бўлажак шифокорлар билан учрашувида мазкур филиал ўқитувчиси Шахноза Юсупова Япония давлатининг элчихонаси томонидан “беғараз ёрдам” грантни олишга ҳаракат қилгани аммо жавобсиз қолгани тўғрисида гапириб,  керакли маслаҳат  сўраб мурожаат этган эди.

Б.Абдуҳалимовнинг топшириғига асосан, Ўзбекистон “Адолат” СДП  Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Республика онкология ва радиология илмий – амалий маркази Хоразм вилоят филиали директори Тохир Палванов ва мазкур филиалнинг профессор шифокорларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Ш.Юсупованинг мурожаати ўрганилди ва муҳокама этилди.

- Япония давлати элчихонасининг “беғараз ёрдам” грантини олиш мақсадида ўтган йил хужжатлар тайёрлаб тақдим этган эдим, харакатларим бесамар қолганидан ишончсизлик пайдо бўлганди, - дейди Шохноза Юсупова. – Баҳром Абдуҳалимовнинг очиқ ва дилдан мулоқоти мақсадим сари яна етаклади. Партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши раиси Т.Палвановнинг  кўмаги билан олдинги тайёрлаб жўнатилган хужжатлар ўрганилганда, хатоликлар борлиги аниқланди ва амалий ёрдам берилди. Энди грант ютиб олишимга ишончим комил. Вақтларини аямасдан муаммомни ҳал қилиб берган партия раҳбарларига миннатдорлик билдираман.    

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+