Партия раҳбарининг Хоразмга сафари натижалари: Муаммолар бартараф этиладиган бўлди

21.03.2021 19:03:42

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши раиси Б.Абдуҳалимовнинг жорий йилнинг 18 март куни  Хоразм вилоят ҳокими Ф.Эрманов билан учрашувида партия вилоят Кенгаши  учун офис масаласи илгари сурилган эди. Мазкур масала юзасидан  вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, жорий йилнинг 19 март куни  вилоят ҳокими муовини М.Умрзақов ва "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Т.Палванов Урганч шаҳридаги эски скрининг маркази биноси  холатини ўрганишди.

Шунингдек, Б.Абдуҳалимовнинг  "Байналмилалчи"  маҳалласидаги "Аёллар дафтари" рўйхатидан жой олган  аёллар билан очиқ мулоқотида  аниқланган 12 та муаммонинг ечими бўйича вилоят Кенгаши раиси Т.Палванов   Урганч шаҳар ҳокими О.Холбоев билан  учрашди ва шаҳар ҳокимлиги билан хамкорликда қатор ҳизматлар,  жумладан, уй-жой, коммунал, бандлик  масалалари бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб,  муаммоларни  бартараф этиш чора - тадбирлари  бошлаб юборилди.

                                                                                                         Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                               Ўзбекистон "Адолат" СДП

                                                                               Хоразм вилоят  Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+