Партия раҳбарининг ташрифидан сўнг кўп йиллик  муаммо ҳал бўлди

30.03.2021 19:03:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов Хоразм вилоятидаги ташрифи  давомида  “Байналмилалчи” маҳалласи 4-даха, 33 уй 43 хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирони, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз  Дилбар опа Жуманиёзова билан суҳбатлашганида бир қатор муаммолари тўғрисида баён этган эди.

Дилбар Жуманиёзова,  2- гуруҳ ногирони, мурожаатчи:

1993 йилдан буён 2-гуруҳ ногирониман. Олаётган нафақамни баъзида дори-дармонларимга ҳам етказа олмайман.  Уйимни ўта таъмирталаб холатга келиб қолганини ўйласам  соғлигим баттар оғирлашиб қоларди. Бир неча йилдан буён тегишли ташкилотларга қилган  мурожаатим бесамар кетди.  Ушбу муаммолардан  қийналиб турган бир пайтда,  партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимов ёрдам қўлини чўзди. Қисқа кунда шаҳар ҳокимлиги томонидан уйимда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳаёт завқини ҳис қила бошладим.  Чиройли, саранжом-саришта уйда яшашга нима етсин. Партия раҳбарига  миннатдорлик билдираман.

 

                                                                                                           Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                          Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+