Партия раислари “Адолат” эсдалик нишонлари билан тақдирланди

29.12.2020 22:12:37

Фарғона вилояти Матбуот уйида партия вилоят Кенгашининг ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йилда ташкилий, мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган  фаолият таҳлил этилди.

Партиянинг Фарғона вилоят Кенгаши раиси  Шерзод  Каримов  томонидан жорий йил давомида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Янги йилда фаолиятни янада шижоат ва янгича руҳда бошлаш,  белгиланган вазифаларни амалга оширишда илдамлик билан ҳаракат қилиш, амалга оширишга эришилмай  қолган режаларни келгуси йилда ҳаётга  кенг татбиқ этиш  масаласида  қуйи партия  Кенгашларига  вазифалар белгилаб берилди.

Ўз фаолиятига сидқидилдан ёндошиб,  самарали меҳнат қилган Бувайда туман Кенгаши раиси  Хайрулло Турғунов, Ўзбекистон туман Кенгаши раиси  Муаттар Ҳамидова, Фарғона туман Кенгаши раиси Нодирбек Каримов,  Олтиариқ туман Кенгаши раиси Мунирахон Ҳайдарова,  Тошлоқ туман Кенгаши раиси  Ғайратжон Юлдашев, Риштон туман  Кенгаши раиси  Юлдуз Солижонова,  вилоят Кенгаши бош ҳисобчиси Маъмура Маҳмудоваларга партиянинг “Адолат” эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.

- Кўп йиллик фаолиятим давомида партиянинг ривожи учун, унинг мақсад ва ғояларини амалга ошириш йўлида сидқидилдан ҳаракат қилдим, – дейди  Марғилон шаҳар Кенгаши раиси Эркин Ғофуров.  – Камтарона  меҳнатларим  муносиб баҳоланганидан  ҳурсандман. Мен қатори тақдирланган барча ҳамкасбларимни самимий муборакбод этаман.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+