Янгиликлар 2201
Партия Сиёсий Кенгаши раиси фракция аъзолари билан учрашди
11.12.2020 17:12:51
Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратида партия раҳбари Баҳром Абуҳалимов парламентдаги фракциямиз аъзолари билан учрашди.
“Адолат” СДПдан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депуталари билан суҳбатда якунланаётган йил давомида олиб борилган фаолиятга назар ташланди. Бажарилгани ишлар таҳлил этилиб, ўзаро муҳокамага қўйилди.
Шунингдек, 2021 йилга оид режалар кўздан кечирилиб, ҳамкорликда чора-тадбирлар белгиланди. Келаси йил сайловчилар манфаатларига ҳамоҳанг амалий ишларни кўпайтириш ҳамда партия сайловолди дастуридаги вазифаларни бажариш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
“Адолат” СДП Матбуот хизмати

Фикрингизни қолдиринг