Партия соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этмоқда

13.03.2021 16:03:54

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш, бу борада тегишли инфратузилма ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида партия Марказий аппарти ва Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда мини-футбол ўйини ташкил этилди.

Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади. Спортнинг ҳаётимизда тутган ўрни беқиёсдир. У инсоннинг руҳан ва жисмонан етук бўлишида катта аҳамият касб этади.

Биз соғлом ҳаёт қўриш йўлида барчани спорт билан шуғулланишга чорлаб қоламиз.

 

"Адолат" СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+