Партия суд-ҳуқуқ соҳасида тўлақонли адолат тамойилини қандай таъминлайди?

07.09.2019 17:09:10

Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати мажлислар залида Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан ҳамкорликда суд ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижаси, айниқса соҳада аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган омиллар танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида бугунги кунда партия томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзагини айнан жамият ва давлат ҳаётида “адолат” тамоилини жорий қилиш ташкил этиши таъкидланди. Халқимиз ҳамма нарсага чидаши мумкинлиги, лекин адолатсизликка чидай олмаслиги, бу жараёнлар айниқса бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида кузатилаётганлиги, суд-ҳуқуқ соҳасида тўлақонли адолат тамойилини жорий қилишда тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилди.

Якунда эса, ҳар бир соҳада кузатилаётган муаммолар юзасидан ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, муаммоларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ва режалар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+