Янгиликлар 1193
Партия ташаббуси билан йўл муаммолари бартараф этилмоқда
Маълумки, ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани фуқароларимиз томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.
Йўл муаммоси партиямиз фаолларини ҳам ташвишлантирмасдан қолмади.
Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари қошида ишчи гуруҳлар тузилиб, мазкур муаммо юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва натижаси тегишли сессиялар кун тартибига олиб чиқилмоқда.
Хусусан, Хива туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари томонидан Хива туманидан ўтувчи 157- “А” йўлнинг таъмирталаблиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, натижаси туман Кенгашининг сессиясига олиб чиқилган эди.
Сессия қарори билан 157- “А” йўлнинг “Индавак” маҳалласидан “Шўркўл” маҳалласигача бўлган 15 км. масофадаги қисми асфальт қилинди.
Шукурой МАДАМИНОВА,
Хива туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг