Партия ташаббуси билан шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди

09.02.2021 19:02:05

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январь кунги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида  Ўзбекистон "Адолат" СДП Элликқальа туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Биз ақл-идрокли оилалармиз" шиори остида мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича  мусобақа ўтказишди.

Мақсад ёшлар билан ишлашишнинг янгича тизимини жорий этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ва ёшларни кўпроқ спортга кенг жалб қилишдан иборатдир.

Ушбу мусобақанинг биринчи босқичида жами 100дан ортиқ ўқувчи иштирок этган бўлса, кейинги босқичда 42 нафар ўқувчи тумандаги 22-сонли умумтаълим мактабида ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган ёшларимиз диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 

Хикматулла САЪДУЛЛАЕВ,

«Адолат» СДП Элликқалъа туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+