Партиядошимиз «Халқ таълими аълочиси» унвонига сазовор бўлди

24.10.2022 14:10:37

Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонуннинг қабул қилинганлигига ўттиз уч йил тўлиши муносабати билан, Урганч шаҳридаги «Огаҳий» номли мусиқа ва драма театрида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга воҳада самарали фаолият олиб бораётган барча соҳалардан вакиллар ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Иштирокчиларга байрамона кайфият улашган тадбир давомида бир гуруҳ таълим соҳасининг фидойилари «Халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тақдирланганлар орасида хонқалик партиядошимиз, тумандаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Гулнорахон Олимованинг борлиги партия фаолларини руҳлантириб юборди.

Партиядошимизни юксак эътироф ва мукофот билан қутлаймиз ва келгусидаги фаолиятида каттадан-катта муваффақиятлар тилаймиз.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+