Партиядошимиз “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

22.10.2020 12:10:52

Мамлакатимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги байрами кенг нишонланаётган айни дамларда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари, Республика «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси Рауаж Отарбаев «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4307-сон қарори асосида таъсис этилган.

“Адолат” СДП  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоаси ва унинг кўп минг сонли аъзолари Рауаж Отарбаевни муборакбод этиб, сиёсий ва маънавий-маърифий ишларида мувафаққиятлар тилаймиз.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+