Янгиликлар 792
Партиядошимиз “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан мукофотланди
8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва кўп йиллик самарали меҳнат қилганлиги учун Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига 30 йил” эсдалик нишони билан мукофотланди.
Бундай олижаноб инсонларнинг эл-юрт олдидаги хизматларини эътироф этиш ва муносиб тақдирлаш ватандошларимиз, айниқса, ёш кадрларни юксак марралар сари руҳлантириш, улар қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Партиядошимизни кўп йиллик меҳнати билан Адлия вазирлиги тизимида олиб борган хизматига берилган эътироф билан қутлаймиз!
"Адолат" СДП
Сиёсий Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг