Партиядошимизни мукофот билан қутлаймиз

14.12.2021 15:12:02

Маълумки, мамлакатимизда фаолият юритаётган барча соҳалар ходимлари орасида партиямиз фаолларининг   фидокорона меҳнатлари билан юртимиз равнақига қўшаётган муносиб ҳиссаларини, уларнинг  самарали  меҳнатларини давлатимиз томонидан турли мукофотлар билан тақдирланаётганини  эшитиб кўнглинг тоғдек кўтарилади.

Тиббиёт соҳаси бўладими, таълим ёки фан соҳаси бўладими  фаолият олиб бораётган партиядошларимизнинг юксак мукофотлар билан тақдирланганликларини ҳамда эришаётган ютуқлари билан қутлаб, оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқлари орқали  юртдошларимизга хабардор қилиб келмоқдамиз.

Куни кеча, санъат соҳасида  фаолият олиб бораётган,  партиямиз тадбирларида ўзининг ёрдамларини аямай келган, партиядошимиз- Аминазада Жуманиёзовнинг Ички Ишлар Вазирлигининг 30 йиллик кўкрак нишони билан тақдирлангани тўғрисидаги хабар партиямиз фаолларини ҳар доимгидай  хурсанд  қилди.

Аминзада тўғрисида гапирадиган  бўлсак, у  ўн йил олдин партиянинг Урганч туман Кенгашининг фаол аъзоси сифатида  бир қатор тадбирларимизни самарали ўтишида муносиб ҳиссасини қўшиб келган.

Унинг бир қанча эришган ютуқлари йиллар давомида  “Адолат” газетамизда, партиямизнинг  веб-сайтида  мунтазам  ёритилган.

Аминзада Жуманиёзов ҳозирги кунда Алишер Навоий  номидаги академик катта театрида етакчи опера хонандаси вазифасида  ишлаб келмоқда.

Партиядошимизни мукофот билан қутлаймиз ва келгусида юксак парвозлар тилаймиз.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+