Партиядошларимизни қутлаймиз

26.08.2021 17:08:13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра мукофотланганлар ичида партиядошларимиз ҳам борлигидан мамнунмиз.

Жумладан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раисининг ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич ҳамда Тошкент вилояти Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгаши котибият мудири Ахмедкулов Джурани «Дўстлик» ордени билан мукофотланганлари, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши раиси Шукуров Ориф Жумабаевични «Шуҳрат» медали билан тақдирлангани муносабати билан партия Фахрийлар Кенгаши номидан табриклаймиз!

Партиядошларимиз ютуқлари бардавом бўлиб, келгуси фаолиятларида ҳам юксак чўққиларни забт этишларини тилаймиз!

 

К.Шадиметов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фахрийлар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+