Янгиликлар 1406
Партиямиз фаол аъзолари томонидан чоп этилган китоблар Президент эътиборига тушди
Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Хуршид Тўхтаев, партиянинг фаол аъзоси Нодир Файзуллаев ҳамда “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Ўзбекистон тарихи (визуал ва аудио ҳамда тестлар жамланмаси)”, “Жаҳон тарихи (визуал ва аудио ҳамда тестлар жамланмаси)” ҳамда “Қадимги дунё тарихи (визуал ва аудио ҳамда тестлар жамланмаси) номли китоблар чоп этилган. Ушбу қўлланма китоблар илмий, мукаммал, қизиқарли ва ҳар бир ўқувчи учун тушунарли, визуал ва аудио кўринишда ҳам тайёрланган.
Мазкур мўъжаз қўлланмаларни ҳавола этишдан мақсад умумий ўрта таълим мактабларида тарих фанини ўқитишнинг самарали усул ва воситаларидан фойдаланиш, ўқувчининг китоб билан айниқса электрон визуал аудио китоблар билан мулоқоти бугунги кунда жуда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қўлланмалар ўқувчилар дунёқарашининг юксалишига, кенг мушоҳада қилишга ундайди. Китоб бир неча қулайликларга эга эканлиги билан ажралиб туради ва унда самарали ўқитишнинг замонавий усуллари қўлланилган.
Ушбу интенсив метод орқали яратилган китоблардан нафақат ўқувчи ёшлар балки умумий ўрта таълим мактаб тарих фани ўқитувчилари ҳамда кўзи ожизлар ҳам фойдаланишлари мумкинлиги билан аълоҳида аҳамиятга эга. Келажак сари интилаётган ёшларимиз учун ушбу интенсив методик қўлланмалар мустаҳкам таянч вазифасини ўтайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида партиямиз ҳамроҳлигида чоп этилган ушбу китобларнинг муаллифи, партиямиз фаоли, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Хуршид Тўхтаев мазкур қўлланма сабаб Президентимиз эътиборига тушди.
Эътиборлиси, ушбу китоблар жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни чуқур қарор топтиришга, хусусан халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салоҳияти, онг-тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга саналади.
Мақсуд ХАМИДОВ,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг