Янгиликлар 1915
Партиямиз фаоли Ёшлар ишлари агентлиги Элликқалъа тумани бўлими бошлиғи бўлди
25.01.2021 18:01:22
Эллликқалъа тумани ҳокимлигида фаол ёшлар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Ёшлар ишлари Элликқалъа тумани бўлими бошлиғини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала бўйича Ёшлар ишлари Элликқалъа тумани бўлими бошлиғи лавозимига партиямиз фаоли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Худайбергенов Алишер Шакиржанович тайинланди.
Партия ёшларининг бундай ютуқлари бугунги кунда партиямизнинг ёшлар билан ишлаш тизими яхши йўлга қўйилганлигининг бир намунасидир.
Худайбергенов Алишер Шакиржановичга халқ манфаати ва фаровонлиги йўлидаги ишларида катта муваффақиятлар тилаймиз.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг