Янгиликлар 1744
Партиямиз ходими ҳоким ўринбосарлигига тайинланди
Куни кеча, Кегейли тумани ҳокимлигида бўш турган ҳоким ўринбосари лавозимига муносиб номзодни тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон «Адолат» СДП Кегейли тумани Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган Кайипов Генжебай Жолдасбаевич Кегейли тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Кайипов Генжебай Жолдасбаевич партия туман Кенгаши раислиги билан биргаликда Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг раҳбари бўлиб ҳам намунали фаолият юритиб келди.
Ўзбекистон "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, партия депутатлари ва фаоллари номидан Кайипов Генжебай Жолдасбаевичнинг келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз!
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг