Янгиликлар 1272
Партиямиз тарафдорлари кенгаймоқда
Маълумки, бошланғич партия ташкилотлари партия негизи ҳисобланади. БПТ лар қанчалик фаол бўлса партия фаолияти самарадорлиги таъминланади, аъзолар сони кўпаяди. Шу билан бирга партиянинг обрў-эътиборини кенг омма орасида юксалишида муҳим аҳамиятга эга.
Айни пайтда «Адолат» СДП Бухоро шаҳар Кенгашида 2511 нафар партия аъзоси бўлиб, улар 57 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган.
Шу кунларда партиямиз сафига қўшилиш, ғоя ва дастурларимизни қўллаб-қувватлаб, келгуси фаолияти давомида сафимизда бўлиш истаги билан мурожаат қилаётганлар сони кескин ортаётганлиги барчамизни қувонтирмоқда. Хусусан, партиянинг Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Бухоро муҳандислик-технология институтида ташкил этилган «Бухоро муҳандислик технология институти» номли БПТ аъзолари сони 10 нафардан 20 нафарга ошди.
Жумладан, партиямиз сафига янги қабул қилинган мазкур институт ассистенти Жамшид Тўхтаев ҳамда институт докторанти Исматжон Сайлиевларга партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов томонидан партияга аъзолик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.
Тадбир сўнгида партия аъзолигига янги қабул қилинган Бухоро муҳандислик-технология институти машинасозлик кафедраси докторанти Исматжон Сайлиев ўз фикрларини қуйидагича баён этди:
Партиянинг фаоли сифатида партия ғоялари, мақсад ва вазифаларини амалга оширишда ҳамда БПТ сафини фаол аъзолар билан кенгайтириб боришга ваъда бераман. Айниқса, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидовнинг БПТ миз фаолиятига билдирган ишончини албатта оқлаймиз. Бу албатта, халқимиз, Ватанимиз тақдири, айниқса, ёш авлод тарбияси, таълим олиши билан боғлиқ муҳим вазифаларни бажаришимизда биз каби ёш авлод масъулиятини янада ошириши шубҳасиз.
«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг