Янгиликлар 1710
Партиянинг 26 йиллиги арафасида сафимиз янада кенгайди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фурқат туман Кенгаши раиси Бахтиёр Солиев томонидан туман ХТБга қарашли 33-сонли умумтаълим мактабида партиянинг 26 йиллиги муносабати билан педагог ходимлар ўртасида тарғибот тадбири ўтказилди. Партия томонидан ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар, мақсад ва вазифалари, депутатлар фаолияти ҳусусида маълумот берилди.
Шунингдек, “Партия патронажи” лойиҳаси доирасида 6 нафар педагог ходимлар – Гулирано Қўзиева, Ҳумора Содиқова, Манзура Абдунарова, Мираббос Нишонов, Умидахон Ботирова ва Лолахон Эрнароваларга аъзолик билетлари топширилди.
Биз ўқитувчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларимизни оширишда партия билан ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ҳумора Содиқова. – Мен ҳам ҳамкасбларим қатори “Адолат” сафида бўлишни истадим ва бундан жуда ҳурсандман.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг