Партиянинг 27 йиллиги билан қутлаймиз!

18.02.2022 10:02:11

Бугун Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси ташкил топганига 27 йил тўлди.

1995 йил 18 февралда илк бор бўлиб ўтган Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг таъсис Қурултойида Ватанимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, Республикада демократияни ривожлантириш, ҳуқуқий давлат қуриш жараёнларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда сиёсий партия тузиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Ўтган даврдан бугунги кунгача жамиятимизда адолат тантанаси учун курашаётган «Адолат» социал-демократик партияси, унинг депутатлик корпуси ҳамда 500 мингдан ортиқ аъзолари «Адолат ҳар бир инсон учун» каби ҳаётбахш ғоялар ижроси йўлида хизмат қилишда олға бормоқда.

Бугунги шодиёна, партия ташкил топганлигининг 27 йиллиги билан барча партия ходимлари ва партия хайрихоҳларини самимий муборакбод этамиз!

Ҳурмат билан, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+