Янгиликлар 3159
Партиянинг Хоразм вилояти Кенгаши раиси тиббиёт марказига директор этиб тайинланди
Ўзбекистон "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Палванов Тохир Марксович Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори лавозимига тайинланди.
У шу кунгача Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори лавозимида ишлаб келган. Т.Палванов раҳбарлик фаолиятини қайси тиббиёт муассасасида олиб бормасин, камтар, самимий, қаттиқ қўл, жонкуяр ва фидойилиги билан жамоа орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлмоқда. У яратувчанлик ва ташаббускорлик қобилияти орқали соҳани ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. "Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси сифатида олиб бораётган фаолияти ҳам эътирофга моликдир.
Партиядошимизни янги лавозими билан қутлаймиз ва омад тилаймиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг