Янгиликлар 1132
Партиянинг молиявий сиёсатини такомиллаштириш ҳамда молиявий дастурини мустаҳкамлашга бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди
Бугун Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий аппарати мажлислар залида «Партия молиявий сиёсатини такомиллаштириш ҳамда молиявий дастурини мустаҳкамлашнинг долзарб вазифалари» мавзусида онлайн ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Гибрид шаклида (ҳам онлайн ҳам офлайн) ташкил этилгани мазкур семинарда Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Рахмонов Абдукамол Шодиевич, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси вакиллари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ҳамда ҳудудий Кенгашлар ходимлари, шунингдек, депутатлар иштирок этишди.
Партиянинг молиявий сиёсатини такомиллаштириш бўйича тизимдаги бош ҳисобчиларнинг малакасини ошириш ҳамда уларни касбий фаолиятига оид сўнги янгиликлардан хабардор қилишни мақсад қилган мазкур тадбирда иштирокчиларга ўтган даврдаги қилинган ишлар, келгусидаги режалар ҳамда солиқ ва қонунчилик соҳасидаги ўзгаришлар хусусида маълумотлар берилди.
Шунингдек, жараёнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси вакиллари ва партия тизимида фаолият олиб бораётган илғор ҳисобчи-ходимларнинг маърузалари, фикр ва мулоҳазалари эшитилди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг