Янгиликлар 1941
Пастдарғомдан яна хушхабар
Бутун дунёда кечаётган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериб келаётган, тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдамини кўрсатаётган, эзгу ишлари билан кўпчиликка ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан яна бир сафдошимиз тақдирланди.
Ана шундай юксак мукофотга халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган яна бир депутатимиз, фаол, ташаббускор, жонкуяр инсон Шохруххон Холмаматов ҳам сазовор бўлди. (Эслатиб ўтамиз, халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатларимиз Қуёш Ҳақбердиев ва Хуршид Жовбуриевлар ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.)
Биз сафдошимизга келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаган ҳолда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан самимий муборакбод этиб қоламиз.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг