Педагогнинг мурожаати сабабли ўқувчига кўмак берилди

20.04.2022 14:04:57

Жорий йилнинг 18 апрел куни Фарғона шаҳридаги 29-сонли  умумтаълим мактаби ўқитувчиси М.Қамбаровадан "Адолат" СДП вилоят Кенгашига мурожаат келиб тушди. Мурожаатда педагог  ўқувчиси 2006 йили туғилган д.Салимовнинг оилавий шароити оғир эканлиги, унга кўмак зарурлигини баён қилган.

фар2

Давлатбекдан ташқари оилада 2004 йилда туғилган  опаси Муслимахон ва 2011 йилда туғилган синглиси Мухлисахон бор. Оила кўп қаватли уйда ижарада туради, аксига олиб хонадон эгаси уйни сотувга қўйган. Онаси М.Салимова ошхонада кунбай ишлаб, топган пулига кун кечиришади. Вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Эгамов ва Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати А.Аҳмаджонов  мурожаатни жойига чиқиб ўрганиб, оилага саховатпеша ватандошларимизнинг кўмаги билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришди. Шу билан бирга, Муслимахоннинг кўзини операция қилиш, оилани  янги уй топиб  кўчириб ўтказиш бўйича зарур тадбирлар белгилаб олинди. 

фар3

Яна бир мурожаатга асосан Е.Аверина хонадонида ҳам бўлиниб, унинг қандли диабет билан касалланган 15 ёшли ўғли ҳолидан хабар олинди. Уларга ҳам зарур озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати. 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+