Пиёда юриб, ғолиб бўлинг

24.12.2021 11:12:01

 

Республикамизда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий спорт тадбирлари давом этмоқда. “Адолат” СДП Хўжаобод туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган акция ҳам айни шу мақсадга қаратилди.

Туман бўйлаб соғлом турмуш тарзини кенг жорий қилиш, аҳоли айниқса ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ўтказилган пиёда юриш акцияси ва бадантарбия машғулотларида иштирок этувчилар кутилганидан кўпроқ бўлди. Ёшлар билан бир сафда кексалар ҳам биргаликда ҳаракатландилар.

Акция МФЙлар кесимида давом этади. Энг фаол иштирокчилар “Адолат” СДП томонидан тақдирланади.

Нилуфар Йўлдошева,

“Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+