Янгиликлар 1483
Пиёдалар ўтиш йўлагини ёритувчи махсус белгилар ўрнатилиши лозим
Пиёдалар ўтиш йўлаги белгисини махсус “мигалка” орқали ёритиш керак, деб ҳисоблайман.
Махсус “мигалка”нинг афзаллик тарафи пиёда, пиёдалар ўтиш йўлакчасига яқинлашиб келган вақтида, яъни 2-3 метр масофа қолганида ишлашни бошлайди. У машинани бошқариб келаётган ҳайдовчига милтиллаб белги беради. Буни пайқаган ҳайдовчи ҳам шу ишорага амал қилиб, у ерда пиёда борлигини билиб, секинлашиб тўхташни бошлайди. Бундай белгилар асосан, кечки пайт кўриш ва пайқаш даражаси кескин камайганда, ноқулай об-ҳаво шароитида ва бошқа ҳолатларда пиёдаларни ҳалокатдан асраб қолишга ёрдам беради.
Махсус «мигалка» ускунасининг қуёш батареясида ҳамда электр токидан ишлашининг таъминланиши, одам ҳаракатини пайқайдиган мосламалар ёрдамида жиҳозланиши ҳамда унинг ранги ЙПХ машиналарининг “мигалка”ларидан фарқланиши лозим. Нур тарқатиши олов ва қизил ранглардан ташкил топган бўлиши керак. Бундай ускуналар ҳар бир пиёдалар ўтиш йўлакларига ўрнатилса ва асосан яхши ёритилмаган жойларга ўрнатилиши мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.
Ойбек БОЙМОНОВ,
Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг