Янгиликлар 1931
Пленум: фаолият, таҳлил, натижа
Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлиб ўтди.
Унда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, депутатлик корпус вакиллари, партиянинг фаол аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши ўтган давр мобайнида ўз фаолиятини 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борди.
Ҳисобот даврида 2020 йилнинг 15 март кунидан каронавирус пандемияси бўйича карантин чоралари жорий этилганидан сўнг, вилоят Кенгаши фаоллари ва депутатлар томонидан аҳолининг кам таъминланган қатламларига амалий кўмаклар бериш мақсадида март-сентябрь ойлари давомида Кенгаш иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.
Пленумда партиянинг Тошкент вилояти Кенгаши раиси Б. Мамиров ахбороти тингланиб, ўтган давр мобайнида аъзолар сони ўсгани, қуйи бўғинлар фаолияти, аъзолик бадалларини назорат қилиш масалалари таҳлил қилинди. Шунингдек, депутатлар фаолияти номма-ном қайд этилиб, уларни қийнаётган муаммолар ўртага ташланди.
Таъкидланганидек, ҳисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳалари ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.
Жумладан, халқ билан юзма-юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатилди.
Ҳисобот даврида ишчи гуруҳлар томонидан вилоятимиз бўйича жами 220 та маҳаллада учрашувлар ўтказилиб, 2204 та хонадонда суҳбатлар ташкил этилди. Шунингдек, 627 та ижтимоий объектларда ўрганишлар ўтказилди. Мулоқотлар давомида фуқаролардан 334 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлса, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида депутатлик сўровлари чиқарилди. Шундан 59 та депутатлик сўровининг ижроси бажарилди. Бу жараёнда 2000 нафарга яқин фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида партиянинг “Адолат” сиёсий-ҳуқуқий ўқувлари куни” лойиҳаси доирасида ҳар ҳафтанинг сешанба кунлари ҳар бир туман, шаҳарлардаги маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда сиёсий-ҳуқуқий ўқувлар ташкил этилди. Унда маҳаллаларда партия фаоллари орасидан шакллантирилган кўнгилли лекторлар томонидан Тошкент вилоят бўйича жами 22 та туман, шаҳарлардаги 420 дан ортиқ маҳаллаларда сиёсий ўқувлар, ташкил этилди. Уларда 10810 нафардан иштирокчилар қатнашди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий ўқувларнинг 30 дан ортиғи ОАВда ёритилди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши ва туман-шаҳар Кенгашлари томонидан жами 115 та тадбирлар ўтказилиб, уларда 2000 нафардан зиёд иштирокчи қамраб олинди.
Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 121 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 49 нафарини ёшлар, 72 нафарини аёллар ташкил этади.
Ўтган йил давомида партиянинг иш режаси ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ишлаб чиқилган медиа-режа асосида кўзда тутилган вазифаларни ҳаётга татбиқ этишга кўпроқ эътибор қаратилди.
Энг муҳими бугунги кун депутатлари мунтазам равишда аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда. Аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш депутатларимиз фаолиятининг асосий мезонига айланди.
Хусусан, пандемия шароитида жамият ҳаётида амалга оширилаётган муҳим ишларда депутатлардан янада фаоллик талаб этилади. Иқтисодий инқироз вақтида одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, уларни ҳал қилиш чораларини кўриш, бир сўз билан айтганда, ўз ишига, вазифасига кўпроқ масъулият билан ёндашиш депутатнинг бош вазифасига айлнади.
Партиямиз фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан тизимли равишда “Вирусга тўсиқ, меҳрга очиқмиз” хайрия акциялари доирасида жойларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга саҳоват ва мурувват ёрдамлари беғараз кўрсатиб келинмоқда. Хусусан биргина партиянинг Чирчиқ шаҳар Кенгаши фаоллари ва депутатлари томонидан эҳтиёжманд, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 125 млн дан ортиқ моддий ёрдам кўрсатилди.
“Сардоба сари саховат карвони” лойиҳаси доирасида партия фаоллари оғир кунларни бошидан кечираётган сардобалик ҳамюртларимизга саховат қўлларини чўзиш мақсадида “хайрия штаби” ташкил этилди. Йиғилган хайрия маблағлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, уй-рўзғор буюмлари партиянинг вилоят Кенгаши томонидан махсус саховат транспорти орқали сардобалик юртдошларимизга етказилди.
“Саховат - беназир қадрият” лойиҳаси доирасида вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, партия маҳаллий Кенгашлари раислари томонидан ўз ҳудудларидаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиниб, жами 83 та оилалар ҳомийликка олинди. Уларнинг ҳолидан хабар олиш ва кундалик эҳтиёжи учун зарур озиқ-овқат ва гигиена воситалари етказиб берилиши тизимли йўлга қўйилди.
Бугунги кунга қадар Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги депутатлари сони 10 нафарни, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатларининг сони эса 67 нафарни ташкил қилмоқда.
Халқ депутатлари туман-шаҳар партия депутатлик гуруҳлари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш сессияларига 12 та масала киритишга эришилди. Шунингдек, сайловчилардан келиб тушган мурожаатлар асосида вилоят депутатлари томонидан 74 та, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан 200 дан ортиқ депутатлик сўровлари чиқарилди.
Ҳисобот даврида алоҳида нуфузга эга бўлган Ангрен, Нурафшон, Охангарон шаҳар, Пискент, Тошкент, Ўрта Чирчиқ, Чиноз ҳамда Оҳангарон туман Кенгашлари томонидан сессияларга масала киритиш сусаймоқда.
Пленум якунида барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда партиянинг келгусида амалга оширилиши кўзда тутилган режалари ижроси юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг