Пленум онлайн: Муҳим масалалар муҳокамаси кутилмоқда

25.09.2019 09:09:08

Айни соатларда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми бошланиш арафасида. Унда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтадиган бу йилги сайловларда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинади.

Тадбирга партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳудудий партия Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ва ОАВ вакиллари ташриф буюрмоқдалар.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+