Пленум онлайн: Қарама-қарши фикрлар, баҳс-муноазара, танқид ва таклиф

25.09.2019 11:09:55

Сиёсий партиянинг асосий вазифаларидан бири давлат ва жамият ривожи учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ғоялар, йўналишлар, тамойилларни кўтариб чиқиш ва уларни амалга ошириш йўлларини белгилашдан иборатдир. Шу мақсадда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловолди дастури ҳар томонлама пишиқ ва пухта бўлишига катта эътибор қаратилди. Энг асосийси, дастурда партия аъзолари, бошланғич партия ташкилотлари, депутатлик корпуси, фаоллар, экспертлар, энг асосийси, халқимиз фикри асосида такомилига етказилди.

Сиёсий ҳужжат “Фракция-марказ-вилоят-туман” тизими орқали барча бошланғич партия ташкилотларида кенг муҳокамалардан ўтказилди. Шунингдек, “Менда таклиф бор” (#MendaTaklifBor) хештеги асосида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўплаб таклифлар олинди.

Сайловолди дастур муҳокамасига бағишлаб, 6 мингдан ортиқ бошланғич партия ташкилотларида давра суҳбатлари ўтказилган бўлиб, улар доирасида 5 мингдан зиёд таклифлар йиғиб олинди. Мазкур таклифлар экспертлар томонидан умумлаштирилиб, муҳокамага қўйилган сайловолди дастури лойиҳасида ўз аксини топди. Учрашувларда билдирилган кўп сонли фикрлар асосида партиянинг мамлакат келажагига дахлдор сайловолди дастурини янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди. Дастурни содда, тушунарли халқона тарзда шакллантириш учун уни жойларда танқидий муҳокамадан ўтказишни давом эттириш белгиланди.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+