Янгиликлар 3234
Пленум онлайн: Сайловда иштирок бўйича қарор қабул қилинди, мафкуравий режалар белгиланди
Маърузаларда таъкидланганидек, бу йилги сайловлар Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтади. Ўтган йилларда мамлакатимиз сайлов қонунчилигининг тубдан такомиллаштирилганлиги натижаси ўлароқ, жорий йилдаги сайловлар умуман янгича ижтимоий-сиёсий шароитларда бўлиб ўтади. Бу ўз навбатида сиёсий партияларнинг сайловда фаол иштирок этиш ва кўпроқ депутатлик ўринларини эгаллаш борасидаги имкониятларни кенгайтиради.
Албатта, бу имкониятлардан қай даражада фойдаланиш “Адолат” СДПнинг сайлов кампанияси даврида дадил ва қатъият билан иш олиб боришига боғлиқ. Бунда ҳудудий партия кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар зиммасига айниқса катта масъулият юкланади.
Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишини таъминлаш борасидаги ташкилий-мафкуравий режалари белгилаб олинди.

Фикрингизни қолдиринг