Пленум онлайн: Янги Сайловолди дастур ва янги таҳрирдаги Уставни тайёрлаш қандай кечмоқда?

25.09.2019 11:09:05

“Адолат” СДПнинг мамлакат ва жамият тараққиётидаги иштироки, давлат бошқарувидаги ўрни кўп жиҳатдан сайлов натижаларига боғлиқ. Шунинг учун бўлажак сайловларга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Депутатликка номзодлар захирасини шакллантиришда изланувчан, ғайрат-шижоатли ва салоҳиятли ёшларга ва аёлларга жиддий эътибор қаратилмоқда. Партиянинг ва депутатликка номзодларнинг тарғибот ва ташвиқот тадбирларини мутлақо янги усуллар ва шаклларда ташкил этиш, партиянинг акциялари ва митинглари асосида аҳолининг кенг қатламига етиб бориш ва партиянинг сиёсий ижтимоий ҳамда иқтисодий ислоҳотларда изчил иштирокини таъминлашга қаратилган позициясини аниқ етказиш белгиланди.

Партия бўлажак сайловларда барча даражадаги ҳокимият вакиллик органларида энг кўп ўринга эга бўлиш билан ўз электорати манфаат ва эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларда жамият ва давлат қурилиши жараёнларида фаол иштирок этишни ва ҳақиқий ижрочига айланишни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўйган.

Пленумда “Адолат” СДПнинг янги Дастури ва янги таҳрирдаги Уставини тайёрлаш юзасидан ахборот берилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ташкилотлари партиявий-сиёсий фаолиятига бўлган ёндашувларини ўзгартириб, фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмак берувчи механизмлар амалиётга татбиқ этмоқда. Партиянинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларининг қабул қилинаётган ижтимоий-иқтисодий қарорларда партия позицияларини ифодалашда фаоллиги таъминланиб, партия Ўзбекистон келажаги ва тақдири учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини шакллантириб бормоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+