Янгиликлар 1583
Пленум қарорларидан келиб чиқиб, вазифаларни белгилаб олдик
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг VII Пленумида маърузалар юзасидан қизғин муҳокама юритилди. Вилоятлардан онлайн иштирок этган Кенгашлар аъзолари ўз таклиф ва муносабатларини ифода этишди.
Пленумда Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова фикрларини билдириб, тавсия этилаётган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ниҳоятда илмли, салоҳиятли раҳбар эканлигини, Марказий Осиё давлатчилиги тарихига унинг ривожланишига беқиёс хисса қўшганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Бугунги шиддаткор замонда халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги анча ошганлиги эътироф этилиб, бўлажак сайловда барча юртдошларимизни фаоллик кўрсатишга даъват этилди.
Руйиддин РАУПОВ,
“Адолат” СДП Қашқадарё
вилоят Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг