Пленумда галдаги вазифалар белгилаб олинди

19.08.2021 20:08:48

 

“Адолат” СДП Амударё тумани Кенгашининнг навбатдаги VI пленум йиғилиши карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилди. Пленумда партия Амударё тумани Кенгаши аъзолари, Ҳалқ депутатлари Амударё тумани депутатлик гуруҳи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Пленум кун тартибида ўтган 2021 йилнинг биринчи ярим йилдаги фаолияти юзасидан «Адолат» СДП Амударё тумани Кенгаши раиси Уктамбой Юлдашовнинг ҳисоботи тингланди.

 “Адолат” социал-демократик партияси Амударё тумани Кенгаши ўтган 2021 йилнинг биринчи ярим йилда ўз фаолиятини партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харита”сига мувофиқ олиб борди.

Жумладан, партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида партиянинг ишчи гуруҳ аъзолари томонидан жами 49 та маҳаллада 34 та хонадон ва 5 та хўжалик юритувчи субъектлар ўрганилди. Учрашувлар мобайнида аҳоли томонидан 28 та мурожаат келиб тушиб, улар юзасидан 12 та мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилган. Мазкур мурожаатлар асосида  9 масала ўз жойида мутасадди орган раҳбарларини жалб этган ҳолда ижобий ечимини топган бўлса, 7 та мурожаат ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали ҳал этилди.

“Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори” лойиҳаси доирасида партия лекторлари томонидан жами 24 маротаба сиёсий ўқувлар ташкил этилиб, 174 нафар иштирокчилар қамраб олинди.

Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида “Адолат” СДП Амударё тумани Кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан жами 5 та  киши ишга жойлаштирилган бўлиб 3 нафари аёллар, 2 нафарини ёшлар ташкил этади.

Партия депутатлик гуруҳи томонидан туман Кенгаши сессия мажлислари кун тартибига партиянинг саломатлик йулида бирлашайлик  лойҳаси доирасида 2 та масала сессия кун тартибига киритилди. Пандемия шароити бўлишига қарамасдан Амударё тумани Кенгаши томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йили давомида янгидан бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, 200 дан ортиқ партия аъзолари қабул қилинди.

Пленум якунида эришилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликлар ҳам кўрсатиб ўтилди ва бу йил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов йили эканлиги, сайлов жараёнларида ютуқлар билан чекланмай, фаолиятни янада жонлантириш бўйича алоҳида таъкидланиб, кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Уктамбой ЮЛДАШОВ,

“Адолат” СДП Амударё тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+