Янгиликлар 1056
Пленумда ташкилий масалалар кўрилди
05.08.2021 12:08:03
Пленумда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг X Қурултойини чақириш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида келишиб олинди. Қурултойга делегатлар сайлаш масаласида партиянинг ҳудудий, туман (шаҳар) конференцияларини ўтказиш ҳамда ҳудудий партия ташкилотларидан делегатлар сайлаш миқдори ва тартиби тўғрисидаги масала ҳам Пленум иштирокчилари диққат марказида бўлди.
Партиянинг X Қурултойига делегатлар сайлаш бўйича ҳудудий партия ташкилотларининг конференциялари ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, йиғилишда айрим ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди. Партия Сиёсий Кенгаши ҳамда Ижроия Қўмитаси таркибига қисман ўзгартиришлар киритилди.
Пленум кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
"Адолат" СДП МАтбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг