Янгиликлар 2195
Пленумда Тошкент шаҳар Кенгаши фаолияти кенг таҳлил қилинди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан партия ҳамда депутатлик гуруҳларининг 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган IV Пленуми ўтказилди. Унда партия Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари, депутатлар, фаол аъзолар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Пленумда таъкидланганидек, 2020 йил бутун дунё учун қаттиқ синовлар йили бўлмоқда. Дунё ҳамжамиятида ҳукм сураётган пандемия шароитида мамлакатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини тўғри юритиш, аҳолимизнинг соғлигини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бўлиб турибди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партиямиз ҳам ана шу синовли кунларда халқимизга кўмак бериш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этмоқда.
Партиянинг 2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомидаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси, 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилишида қабул қилинган Ҳаракат дастури, шунингдек, партиянинг “Адолат – ҳар бир инсон учун” сайловолди Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан давлат ва жамият қурилиши, фуқаролар эркинлигини таъминлаш ва халқимиз орасида бирдамликни оширишга хизмат қилувчи муҳим Фармонлари мазмун-моҳиятини кенг аҳолига етказиш ва уларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича ишлаб чиқилган медиа режаси асосида вазифаларга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъект”ларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини бажаришга йўналтирилди.
Ҳисобот даврида барча туман Кенгашлари томонидан амалга оширилган ишлар мониторинги юритилиб, улар асосида фаолиятлари мувофиқлаштирилди. Бундан ташқари мамлакатимиз ва жаҳон сиёсий майдонида содир бўлган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеалар тўғрисида маълумотлар тайёрланиб, партия йиғилишларида таҳлил қилиб борилди.
Хисобот даврида мафкуравий ва дастурий вазифаларни амалга оширишга қаратилган 10 га яқин партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди.
Жумладан, халқ билан юзма - юз мулоқот ўрнатиш мақсадида партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида барча даражадаги депутатлик корпуслари ва партия фаоллари ҳар хафтанинг чоршанба кунлари мунтазам равишда маҳаллаларда халқ билан юзма-юз мулоқотлар ўрнатди.
Ўтган 9 ой давомида ишчи гуруҳлар томонидан пойтахтимиз бўйича жами 79 та маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиб, 734 та хонадонларда суҳбатлар ташкил этилди. Шунингдек, 78 та ижтимоий объектларда ўрганишлар ўтказилди. Мулоқотлар давомида фуқаролардан 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларни ижобий ҳал этиш мақсадида 28 та депутатлик сўровлари чиқарилди. Шундан 14 та депутатлик сўрови ижроси бажарилди. Бу жараёнда 28 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маслаҳатлар ҳамда ҳуқуқий тушунчалар берилди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилишида Бектемир, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур туман Кенгашлари фаоллик кўрсатишди.
Партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизликни камайтириш мақсадида 98 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Шундан 33 нафарини ёшлар, 47 нафарини аёллар ташкил этади.
Вақтинча даромадсиз қолган, эхтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Са[оват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бўйича кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга туман Кенгашлари вакиллари, депутатлар томонидан 115 та маҳаллаларда тушунтириш ишлари олиб борилди. Бунда 12 750 нафар аҳоли қамраб олинди. Кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга кўрсатилган моддий ёрдамлар 785 та хонадонга 77 миллион сўмлик ёрдамлар берилди.
“Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида кам таъминланган оилаларга партия фаолларидан 34 нафари бириктирилиб, 324 оилаларга ёрдам кўрсатилди.
Ҳисобот даврида партия Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияларига 19 та масала киритишга эришилди.
Жорий йилнинг 15 март кунидан бошланган коронавирус пандемияси мамлакатимизнинг барча соҳалари қатори сиёсий партиялар фаолиятига ҳам таъсир этмасдан қолмади. Карантин шароити туфайли фаолиятимизда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Жумладан, тадбир, семинар, давра суҳбатлари вебинар усулида ўтказилди. Фуқаролар мурожаатлари ёзма ва электрон шаклда қабул қилинди. Уйма-уй юриш ва аҳоли билан юзма-юз кўришишга қаратилган лойииҳалар карантин сабабли ишсиз ва даромадсиз қолган фуқароларга ёрдам бериш учун санитария талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил қилинди, мурожаатлар партиянинг ишонч телефонлари ва электрон почталар орқали қабул қилинмоқда. Асосийси, онлайн тартибда ишнинг йўлга қўйилганлиги учун ишлар тўхтаб қолгани йўқ ҳамда партия Кенгаши фаолиятида замонавий технологиялардан фойдаланиш улуши ошди.
Энг асосийси, карантин чоралари, белгилангандан сўнг партия фаоллари ва депутатлар томонидан кам таъминланган аҳоли қатламларига амалий кўмак беришга эътибор кучайтирилди.
Партиянинг 2020 йилга мўлжалланган дастурининг 4 чоракка мўлжалланган қисмида ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиш орқали электоратимиз манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиш ва сайловчилар ишончини қозонишга қаратилган устувор вазифалар белгиланган.
Одил АМАНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
раис ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг