Янгиликлар 1832
Пленумда янги вазифалар белгиланди
Ўзбекистон «Адолат» СДП Тахтакўпир туман Кенгашининг III Пленум мажлиси туман Кенгаши аъзоларининг тўлиқ иштирокида бўлиб ўтди.
Шунингдек, Пленум мажлисида туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
Кун тартибидаги “Адолат” социал-демократик партияси Тахтакўпир туман Кенгаши фаолиятининг 2020 йил 3-чорак якунлари ва 2020 йил 4-чоракка мўлжалланган устувор вазифалари тўғрисида”ги масала юзасидан партия туман Кенгаши раиси А.Қурбанбековнинг маърузаси тингланди.
Маърузада эришилган ютиқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Асосан, партиянинг лойиҳалари доирасидаги ўрганишлар натижаларини туман Кенгаш сессиялари муҳокамасига тўлиқ киритиш ҳамда ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатилишини тўлиқ таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Шу қатори партия лойиҳалари доирасидаги тадбирларни кучайтириш, ОАВлари, турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда партия фаолиятига тегишли материалларни мунтазам жойлаштириб бориш, янги бошланғич партия ташкилотлари сонини ошириш, партия аъзолик бадал режасини тўлиқ бажариш, келгуси йил учун “Адолат” ижтимоий-сиёсий газетаси обунасини кўпайтириш каби масалалар ҳам муҳокама қилиниб аниқ вазифалар белгиланиб олинди.
Ушбу Пленум мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Тахтакўпир туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Арал ҚУРБАНБЕКОВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Тахтакўпир туман Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг