Поликлиникада айрим тиббиёт жиҳозларнинг етишмаслиги аниқланди

12.10.2020 20:10:34

Ўзбекистон “Адолат” СДП “Ақлли тиббиёт” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, тиббий хизмат кўрсатиш тизими  билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва барча шаҳар, туман Кенгашлари ҳамда депутатлари, партия фаоллари таркибидаги ишчи гуруҳлари ҳудуддаги тиббиёт муассаларида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Ушбу ҳафтада партия Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаши депутатлари таркибидаги ишчи гуруҳ аъзолари Нукус шаҳридаги 6-сонли поликлиникада ўрганиш ишларини олиб борди. Ўрганиш натижасида ушбу оилавий поликлиникада  лаборатория хонасида термостат ва дозатор аппаратининг йўқлиги, Рентген ва УТТ аппаратларининг эскирганлиги, стоматология хонасида лоток, зонт, пинцет каби жиҳозларнинг етишмаслиги, шунингдек, тиббиёт муассасасида кардиолог шифокорга эҳтиёж борлиги аниқланди.

Мазкур ўрганиш натижаларида аниқланган камчиликлар юзасидан умумий маълумот тайёрланди ва бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабардор қилинди.

Ушбу лойиҳа доирасидаги ўрганиш ишлари ҳудуднинг барча жойларида давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+