Поликлиникага қачон сув келади?

04.03.2022 10:03:31

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябридаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга қаратилган. Хўш, жойларда бу борада амалга оширилаётган ишлар талаб даражасидами? Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Мавлуда Адҳамжонова  Андижон туманида бўлиб, тиббиёт муассасалари ходимлари  олдига айни шу саволни қўйди. Жумладан, тумандаги Бобоғози оилавий поликлиникаси ўрганилганда, ютуқлар билан бирга қатор камчиликлар  ҳам кузатилди.

Поликлиника 2021 йилда қайта ташкил этилиши режалаштирилган.  Бироқ ҳамон нимагадир бино таъмирталаб. Табиий  газ, электр энергия ва сув муаммо. Бу тиббиёт ходимларини талаб даражасида ишлашига йўл бермайди. Бундан шу ҳудудда яшовчи аҳоли ҳам қийналяпти. Ҳатто малакали кадрлар ҳам бу ҳолда ўз вазифасини бажаришга қийналмоқда.

М.Адҳамжонова, ОМҚП депутати:

-Мазкур тиббиёт муассасасидаги яна бир муаммо лабаратория учун  зарур тиббий асбоб-ускуналарга эга эмаслиги. Бу касалликни аниқлаш ва тўғри ташхис қўйишда мухим аҳамиятга эга. Тизимда катта ислоҳотлар амалга оширилаётган бир вақтда бу ачинарли, албатта. Масъул раҳбарлар масалага жиддий эътибор қаратиб, камчиликларни бартараф этиши лозим. Тиббиётда вақт кутиб турмайди.

Зумрадой Солиева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

 депутати ёрдамчиси.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+