Янгиликлар 1250
Порлоқ келажак учун овоз берамиз
Бухоро шаҳар 18-умумий ўрта таълим мактабида Президентликка “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов Бухоро шаҳри сайловчилари билан учрашди.
Навбатдаги тарғибот тадбирида партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Ишончли вакил Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, иштирокчиларни номзоднинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг йиғилганлар номзоднинг сайловолди дастурдан ўрин олган устувор йўналишлар билан батафсил таништирди.
Ишончли вакил йиғилганларни сайловолди дастур билан таништириб ўтгандан сўнг музокара учун сўз навбати иштирокчиларга берилди. Сўз олганлар сайловолди дастур ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Бухоро шаҳридаги 18-умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Рафиқова Назира сайловолди дастурга кўра аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатилишини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар жуда ўринли эканлигини қайд этди.
Партия фаоли Мирфайзова Дилфуза сайловолди дастурда билдирилган таълим соҳасидаги таклифлар асосли ва ўринли эканлигиги таъкидлади. Шу билан бир қаторда саноқли кунлардан сўнг бўлиб ўтадиган сайловда барча фуқароларни фаол қатнашиб, ўз келажаги ҳамда юрт тақдири учун онгли равишда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришга чақирди.
“Адолат” СДП Бухоро вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг