Президент Фармони юзасидан конференция бўлиб ўтди

31.03.2022 10:03:29

Аёлни эъзозлаш – шарқона маданиятимиз ва миллий қадриятларимизнинг энг эътирофга сазовор жиҳатларидан бири саналади. Мазкур бебаҳо анъана қадим-қадимдан миллий давлатчилигимиз ва жамиятимизнинг ривожига сезиларли таъсир ўтказган муҳим омиллардандир.

Айнан шунинг учун ҳам аёл - қизлар масалалари мамлакатимизда мунтазам, давлат аҳамияти даражасида бўлиб келган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қолаверса, Давлат раҳбари иштирокида 1 март санасидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳамда уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишини айни даврда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларга таҳлиллий назар ташлаб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олишга имконият яратди десак, муболаға бўлмайди.

Ушбу муҳим фармон ҳамда Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишда кўтарилган устувор ташаббусларнининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга мақсадида жорий йилнинг 30 март куни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппаратининг мажлислар залида конференция ташкил этилди.

Гибрид шаклида (ҳам онлайн ҳам офлайн) ташкил этилгани жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия Сиёсий Кенгаши аъзолари, тизимдаги Марказий аппарат ҳамда ҳудудий Кенгашлар ходимлари, “Аёллар қаноти” Кенгаши раислари, Давлат мукофотига сазовор бўлган хотин-қизлар, ОАВ вакиллари ва Республикамизнинг турли ҳудудларидан кўплаб фаол фаол хотин-қизлар иштирок этишди.

“Аёл бу энг аввало она. Бир оиланинг бекаси. Шу боис ҳам жамиятимизда аёллар фаолиятини юксалтириш, ҳуқуқий-сиёсий даражаларини ошириш борасида қабул қилинаётган ҳар қандай қарор ва фармонларни, амалга оширилаётган чора ва тадбирларни уларни оиласидан ажратмаган, ортиқча зўриқтирмаган холда амалга оширишни йўлга қўйишимиз лозим. Керак бўлса ижтимоий, руҳий, маънавий  кўмакка муҳтож аёлларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида иш олиб боришимиз, уларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш борасидаги чора-тадбирларини қоғоздан ҳаётга тўлақонли татбиқ этиш йўлида астойдил енг шимаришимиз зарур.  Аёлларимиз ҳам оилада, ҳам жамиятда ўзларининг муносиб ўринлари борлигини қалбан ҳис этиб, ўз ҳаётларидан миннатдор бўлиб яшаганларидагина давлатимиз сиёсатида аёллар мақомининини кўтаришга қаратилган саъй ҳаракатлар ўз самарасини беради. Аёлларимизнинг жамият ва оилада тутган мавқеларини чин маънода юксалтиришга муваффақ бўлинади.- деди ОМҚП депутати Агзамова Гулруҳ Анваровна.

Конференцияда иштирокчилар томонидан бугунги кунда юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, қолаверса аёл-қизларимизнинг соғлиғини сақлаш ва уларни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътирофга сазовор бўлиши билан бир қаторда партия томонидан илгари сурилган аксарият ғоя ва таклифлар билан ҳамоҳанглик касб этиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда партия фаолларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

 

"Адолат" СДП Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+