Президент Мурожаатномаси бўйича жойларда тарғиб тадбирлари ўтказилмоқда

31.12.2022 11:12:14

Партиянинг Пастдарғом туман Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида Пастдарғом туманидаги ташкилот ва идораларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун ва моҳиятига бағишланган маънавий, маърифий, сиёсий тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири бугун тумандаги «Бека Чарос» масъулияти чекланган жамияти ва Камалак текстиль корхонасида ташкил этилди. Тадбирда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Гулбека Қучқарова, партиянинг туман кенгаши раиси Хонбуви Ҳайитовалар Мурожаатноманинг халқчил ва ҳаётийлиги, унда илгари сурилган устувор ғоя ва ташаббуслар, хотин-қизларга, ёшларга қаратилган имкониятлар, таълим, тиббиёт, жамиятнинг барча соҳаларидаги туб ўзгаришлар ва бошқа устувор вазифалар қайд этилгани тўғрисида содда тушунарли тарзда, мисоллар орқали тингловчиларга етказилди.

Ҳайитова Хонбуви,

«Адолат» СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+