Янгиликлар 1519
Президент Мурожаатномаси - фаолиятимиз асоси
Андижонлик партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари учун ташкил этилган дастлабки ўқув машғулоти давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси мазмун ва моҳиятига бағишланди. Унда жамиятимизни ривожлантириш асосларига алоҳида эътибор қаратилгани, ёшлар сиёсати борасида илгари сурилган фикрлар ва амалдаги йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар кўрсатиб ўтилдики, бу биз учун дастуриламал вазифасини ўтайди.
Аблиёр Қораев, халқ депутатлари Мархамат туман кенгаши депутати:
- Чиндан ҳам Мурожаатнома биз учун долзарб вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришда нималарга эътибор қаратиш керак, биз халқ вакилларининг масъулияти янада ошиб бораётгани бугун аниқ мисоллар билан кўрсатиб ўтилди. Ўқув машғулотлари бизни янада фаол иш юритишга бошлайди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг