Янгиликлар 1877
Президент қарори ҳудудимиз ривожига хизмат қилади
Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини янада яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 2 октябрь куни Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлари давомида ҳудуднинг ҳар бир шаҳар ва туманини ривожлантириш, аҳоли ҳаётини яхшилашга қаратилган вазифаларни белгилаб берган эди.
Ушбу ташрифлари юзасидан берилган топшириқлари асосида жорий йилнинг 11 ноябрь куни «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Ушбу тарихий ҳужжатда Қорақалпоғистон Республикасидаги 17 та туман ва шаҳарнинг ўзига ҳос ўсиш нуқталаридан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари бўйича муҳим лойиҳалар белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикасида келгуси 3 йил давомида 12,3 триллион сўмлик 1359та лойиҳанинг амалга оширилиши белгиланган. Бунинг натижасида асосан ҳудудда олдин бўлмаган 9 турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқасида йиллик эспорт ҳажми 347 миллион долларгача етказиш назарда тутилган. Экспорт қилувчи кархоналар сони 250тагача етказилади ҳамда 45та янги хорижий мамлакатга экспорт қилиш белгиланган. Муҳими ушбу лойиҳалар доирасида 17,5 мингта қўшимча янги иш ўринларининг яратилиши Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳозирги кундаги ишсизлик даражаси 13,2 фоиздан 8,5 фоизга туширилади.
Сўнги пайитларда аҳолини тоза ичимлик сув билан тўлиқ таъминлаш муаммоси энг муҳим масала сифатида қаралмокда. Битта мисол ушбу қарорда ҳам ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш даражасини 61,5 фоиздан 70,1 фоизга етказиш режалаштирилган.
Қарордаги яна бир масала ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш соҳаси «Адолат» социал-демократик партияси ходими сифатида эътборимни тортди. Сабаби партия мақсад ва вазифаларида ижтимоий соҳани ривожлантириш муҳим вазифа қилиб белгиланган.
Келажагимиз бўлган ёш авлоднинг таълим-тарбияси айнан мактабгача таълим муассасаларидан бошланиши маълум. Шундан келиб чиққан ҳолда қарорда ҳудудда 21та давлат мактабгача таълим ташкилотини, 400та оилавий мактабгача таълим ташкилоти биноларини қуриш ва бундан ташқари 20та мактабгача таълим ташкилотини давлат-ҳусусий шериклик асосида ташкил этиш ҳамда ушбу таълимнинг узвий давоми бўлган умумий ўрта таълим мактабларининг ҳам авҳолларини янада яхшилаш бўйича 7 та умумий таълим мактабини қуриш, 101та мактабни реконструция қилиш ва тубдан таъмирлаш муҳим масалалардан бири сифатида қаралган.
Шунингдек, 32та тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ҳусусий тиббиёт ташкилотларини янгидан ташкил этиш асосида беморларни қабул қилиш қувватини 20,4 мингтага етказилиши бу ушбу ҳудуд аҳолисининг саломатлигига қаратилган алоҳида эътбор деб биламан.
Кундан-кунга аҳоли сонининг ўсиши, янги қурилган оилаларнинг кўпайиб бориши бу ўз-ўзидан уй-жойга бўлган муҳтожликни келтириб чиқариши шубҳасиз. Айнан ушбу масаланинг ҳам ечими қарорда келтирилгани мени қувонтирди. Жумладан, 3 йил давомида 7004та хонадонли 235та замонавий кўп квартирали турар жой мажмуасини барпо этиш назарда тутилган. Аҳамиятлиси ёш оилалар ва кам таъминланган аҳоли учун 2084та хонадонли 36та арзон уй-жой қуришини ташкил этиш орқали уларнинг уй-жой шароитини яхшилаш мақсад қилинган.
Бундан ташқари иқтисодиёт тарамоқларини барқарор ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича ҳам муҳим бўлган йўналишга аҳамият қаратилди.
Президентимизнинг ушбу қарори ҳудуд аҳолисининг кайфиятларини янада кўтарди десам асло муболаға бўлмайди. Бу эса халқнинг бугунги кунидан рози ва эртанги кунга бўлган ишончини янада оширади. Шундай экан биз бу йўлда доимо ташаббускор ва камарбаста бўлишимиз лозим.
Нурлибай ҚАИПБЕРГЕНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг