Президентимиз ўз мурожаатномасида халқимизнинг кучли, букилмас иродасини юксак баҳолади

29.12.2020 13:12:40

Мамлакатимизда сўнги йилларда жамиятнинг барча соҳаларида ислоҳот ва ўзгаришлар амалга оширилаётганига ҳар биримиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Бу ислоҳотларнинг негизида халқимизнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволини янада яхшилаш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашдан иборатдир.

Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномани тинглар эканман, аввало юртбошимизнинг пандемия шароитида халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонатини улуғлаб, халқмиз қийинчиликларни бирлашиб, мардонавор енгиб ўтаётганлигига алоҳида тўхталди. Ва шундай, синовли кунларда саховат қўлини чўзган ҳар бир Ўзбекистон фуқаросига ўзининг миннатдорчилигини билдирди.

Албатта, бизнинг халқимиз - буюк аждодларнинг муносиб авлодлари. Улар турли синовлар жараёнида бирлашишга ва эзгу амалларни қилишга қодир инсонлардир.

 

 

Гулнисо САИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши

Марказий аппарати бўлим мудири

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+