Янгиликлар 2138
Президентимизнинг ҳар бир ташрифи янги имкониятлар эшигини очмоқда
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ҳар бир ташрифи катта янгиланишларга қадам бўлмоқда. Яқинда Нукус шаҳрида бўлиб ўткан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Президентимиз иштирок этиб, қорақалпоқ элини, тупроғини, имкониятларини яхши билган, халқ таниган, турли масалаларни ҳал қила оладиган етакчини сайлаб олишимиз керак дея таъкидлаб ўтди. Ушбу сессияда Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Камалов Мурат Қаллибекович номзоди тавсия этилди ва Президентимиз томонидан катта ишонч билан ўз розилигини билдирди. Ҳақиқатдан ҳам Президентимиз таъкидлаганидек, Камалов Мурат Қаллибекович – қорақалпоқ элининг дарди билан яшаб келган халқпарвар, умр тажрибасига эга камтарин инсон.
Қорақалпоғистон Республикасининг янги раҳбари билан халқимиз бир сафда туриб Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича биргаликда камарбаста бўлиб ишлашига ва Президентимизнинг ишончини оқлашга ҳудудимиздаги ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.
Халқимизнинг ушбу юқори ишончидан, имкониятидан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари сессияда Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналишни белгилаб берди. Жумладан, биринчиси – туманлар ва маҳаллаларни жадал ривожлантиришга, иккинчиси – аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, учинчиси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тўртинчи Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш ва бу бўйича ишларни устувор йўналиш сифатида белгилаб олиш, бешинчиси хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга тушириш, олтинчиси этиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазифаси қўйилган бўлса, еттинчиси аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида ишларни йўлга қўйиш, саккизинчидан, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эътибор қаратилади. Тўққизинчиси этиб, асосий устувор йўналиш сифатида қаралиб келинаётган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш кўрсатиб ўтилган, ўнинчиси жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўлди. Ушбу йўналишларнинг ҳар бири бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шу ҳудудда яшовчи ҳар бир киши бу йўналишларнинг эртанги фаровон турмушимиз учун қилинаётган саъй-ҳаракатлар эканлигини юрак-юракдан ҳис қилиши лозим.
Президентимиз ҳудудимиздаги барча 16 та туманни янада равнақ топтириш мақсадида белгиланадиган «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.
Яратилаётган бундай имкониятлар ҳудидимиздаги тадбиркорлик соҳасининг янада ривожланиши учун имкониятлар эшигини янада кенгроқ очиб беришга хизмат қилади. Бу дегани белгилаб берилган ўнта устувор йўналишларимизнинг қисман ечими деган сўз.
Бундан ташқари Президентимиз ташрифи давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан ҳам танишиб, қўшимча вазифалар белгилаб бериб кетди.
Президентимизнинг бундай эътибори замирида ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир инсоннинг бугунги кунидан рози ва эртанги кунига бўлган ишончининг янада ортиши учун қилинаётган катта ишлар деб биламан.
Нурлибай ҚАИПБЕРГЕНОВ,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг