Янгиликлар 2931
Президентимизнинг ташрифи катта далда бўлди
Жорий йил 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Хонадонида марҳумнинг руҳи покларига Қуръон тиловат қилиниб, сўнги манзилга кузатилди.
Нукус шаҳрининг кўчаларида ўн минглаб аҳоли ва меҳмонлар чуқур қайғуда Муса Ерниязов билан видолашди.
Муса Ерниязов Нукус шаҳридаги «Шўрша бобо» қабристонига дафн этилди.
Шу куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига етиб келиб марҳум Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
- Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Қорақалпоғистонни ривожлантириш, одамларнинг бирини икки қилиш бўйича кўп ишларни бошлаган эдик. Энди бу ишларни, режаларимизни дўстлари билан бирга албатта давом эттирамиз, - деди давлатимиз раҳбари.
Шундан сўнг, Президентимиз марҳум Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимида иштирок этди. Ўтказилган таъзия маросимида марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирилди.
Маросимда Муса Ерниязовнинг эл-юрт манфаати йўлидаги серқирра фаолияти, одамларга қилган яхшиликлари эсга олинди.
"Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди", - деди давлатимиз раҳбари.
Президентимизнинг ушбу эътибори қайғуга чўккан қорақалпоқ эли учун катта далда бўлди.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Матубот хизмати
Фикрингизни қолдиринг